«Менинг юртим, менинг фахрим (My Country, My Pride)»

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси (UzTEA)нинг YLDP — "Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси", Ўзбекистон Республикаси ўрта-маҳсус, касб-ҳунар таълими маркази, “Абитуриент” газетаси томонидан 5 маротаба ўтказилиб келинаётган инглиз тилидаги Республика иншолар танловининг финал босқичи уюшманинг Тошкентдаги INHA Университети билан ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 4 февраль санасида Тошкентдаги INHA Университети биносида бўлиб ўтди.

YLDP Republican Essay Contest 2016

Иншолар танловининг дастлабки босқичида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ўрта маҳсус касб ҳунар таълими муассасаларидан «Менинг юртим, менинг фахрим (My Country, My Pride)» мавзусида инглиз тилида ёзилган 400 дан ортиқ иншолар қабул қилинди. Биринчи босқичда 43 та енг яхши иншо муаллифлари ва уларнинг устозлари (хар бир вилоятдан 3 тадан) саралаб олинди ва иккинчи босқичга таклиф этилди. Финал босқичида иштирок этаётган барча иштирокчиларга лойиха ва ҳамкор ташкилотларнинг маҳсус совғалари топширилди. Республика босқичининг ғолиблари (1 ўрин  Шахноза Шахобиддинова НамДУ 1-АЛ 2 000 000,  2 ўрин Нўмонов Аброр ФДУ қошидаги Фарғона АЛ 1 000 000 ва 3 ўрин Турсунбоев Қудратулла ЖИДУ қошидаги АЛ 700 000) сўм пул мукофотлари билан тақдирландилар. Бундан ташқари қатнашчилар учун тадбир доирасида анъанавий тусга айланган Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

YLDP Republican Essay Contest 2016

Кўрик-танловнинг тақдирлаш маросими Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг катта залида бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида лойиҳанинг 3 йиллиги,  ҳамда эътиборли сўзлашув клуби “Leaders Talk” (Сардорлар суҳбати) нинг навбатдаги йиғилиши ҳам ўрин олди. Клубнинг бу галги йиғилишига инглиз тилида равон сўзлашадиган РИО 2016 Олимпиадасининг ғолиби Ихтиёр Наврузов ва спорт журналисти Амир Садуллоев ташриф буюрдилар.

YLDP Republican Essay Contest 2016

Ушбу беллашувни ташкил қилишдан қўзда тутилган асосий мақсадлардан бири ёшларда инглиз тилида иншо ёзиш кўникмасини ҳосил қилиш, ҳамда ўз Ватанимизга бўлган муҳаббатни, ғурурни изҳор ва ҳис қилиш, Ўзбекистон келажаги учун қайғурадиган ёшларни бирлаштириш ва унинг буюк тарихга ва ёрқин келажакга эга эканлигини иншо тариқасида ёритишдир.

Эслатиб ўтамиз, ёш авлодни ижтимоий-маънавий ва интеллектуал салохиятини янада ошириш, баркамол ва ватанпарвар ёшларни жамиятга етказиб беришни мақсад қилган Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси қошидаги ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда "Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг  қўшимча чора тадбирлари тўғрисида" ги Қарори ва Дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг февраль ойида ташкил этилган эди.


You have no rights to post comments